Картошка етиштириш технологияси ва унинг касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

  ЎЗБЕКИСТОН  ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ

 САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИСИ ВА УНИНГ   КАСАЛЛИК ВА  ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА  ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА

ТАВСИЯНОМА

Тошкент – 2018

Ушбу қўлланма Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик   илмий   тадқиқот   институтининг 2018 йил 5 январдаги илмий кенгашида кўриб чиқиб тасдиқланган ва чоп этиш учун тавсия қилинган.

Унда  картошкани эртаги ва такрорий муддатда етиштириш технологияси ва унинг касаллик ва зараркунандаларигаа қарши кураш чоралари келтирилган.

Тавсиянома фермер ва дехкон хўжаликларига ҳамда қишлоқ хўжалик мутахассисларига мўлжалланган. Ундан олий ўқув юрти талабалари, бакалавр, магистрлари, ёш олимлар, катта илмий ходимлар-изланувчилар фойдаланишлари мумкин.

         Тузувчилар: Р.А.Хакимов, Ф.Ф.Расулов, Р.А.Низомов,                                С.С. Алимухамедов, М.У.Холдоров, М.В.Файзиев.

КИРИШ

Мамлакатимизда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш билан шуғулланувчи дехқон, фермер ҳамда мутахассисларнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳар гектар суғориладиган ердан олинадиган сабзавот, полиз, картошка маҳсулотлари миқдорини юқори ва сифатли ҳосил етиштириш ҳисобига кескин оширишдан иборат.

Инсон ҳаётида озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан сабзавот, полиз, картошка  маҳсулотларини етарли равишда ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эгадир. Аҳолини сабзавот, полиз, картошка маҳсулотлари билан таъминлашни кескин яхшилаш ҳамда узлуксизлигини яратиш ҳозирги даврнинг  долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Бугунги кунда картошка  дунёнинг  160 дан  ортиқ  мамлакатларида жами  19,5 млн.  гектар майдонда  экилиб,  ҳар  йили  312  млн.  тоннадан  ортиқ  картошка ҳосили етиштирилмоқда. Дунёда картошка буғдой,  шоли, маккажухоридан кейинги ўринда, аҳамияти  жиҳатидан  эса  иккинчи  ўринда  туради.  Картошка  инсон  учун  муҳим бўлган  оқсил,  крахмал,  турли  витаминлар хамда минерал  тузлар,  элементлар манбаидир.  Картошка туганаги  таркибида  Д.Менделеев  даврий  жадвалидаги  26  та элемент  борлиги  аниқланган.  Картошка  туганаги  таркибида 76,3%  сув,  23,7% қуруқ  модда,  17,5%  крахмал,  0,5%  шакар,  1-2%  оксил,  1%  минерал  тузлардан иборат.  Картошка  Голландия,  Германия,  Россия,  Беларуссия,  Украина,  Латвия, Арманистон,  Польша  давлатларида  катта  майдонларида экиб етиштирилади.  Ўртача ҳосилдорлик дунё буйича 160 ц/га ни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 9-январдаги ПФ3709-сонли ва «Озиқ-овқат экинларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экин майдонларини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2008 йил 20 октябрдаги ПФ4041-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2014 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари» тўғрисидаги 2013 йил 20 ноябрда қабул қилинган ВМ311-сонли қарорида сабзавот маҳсулотлари, жумладан, картошка етиштириш ҳажмини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича қўйилган вазифаларни илмий жиҳатдан амалга оширишга хизмат қилади.

2015 йил 29 декабрдаги  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг ПҚ-2460-сонли қарорига биноан пахта ва ғалла майдонларини қисқариши ҳисобига 2020 йилга бориб сабзавот майдонлари 91 минг гектарга ва картошка майдонлари 36 минг гектарга кенгайиши белилаб берилиши картошкачилик соҳасининг ўта муҳим эканлигини кўрсатади.

КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Картошка  навлари. Картошка ҳосилдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг асосий омилларидан бири экин навини тўғри танлаш ва сифатли уруғлик материалини экиш ҳисобланади. Буни афзаллиги биринчидан — қисқа муддатда кам меҳнат ва маблағ сарфлаб юқори ва сифатли ҳосил олиш ҳамда такрорий экин ўстириш; иккинчидан суғориладиган ердан, сувдан, техника ва ўғитдан самарали фойдаланиш, учинчидан – картошкачиликни рентабелли тармоққа айлантириш, хўжалик иқтисодини кўтаришга шароит яратади.

Ҳозирги кунда картошканинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига кўплаб навлар киритилган бўлиб, катта майдонларга экилиб келинаётган навлар қуйидалар. Эртапишар навлар  Латона, Фреско, Ред Скарлет, ўртаги эртаги Кондор, Марфона, Романо, Курода, Санте,  ўртапишар Умид-2, Аладин, Аринда, Арнова, ўртаги кечки, Мондиал, Диамант, Пикассо ва бошқалар.

Маълумки, ҳар қандай навда ҳам ижобий ва салбий белгилари ва хусусиятлари бўлиб, у турли йилларда турлича намоён бўлади. Шунинг учун ҳар бир хўжаликда бир нечта картошка навини етиштирган маъқул. Ушбу навни ўзига хос парваришлаш технологияси бўлган талабини билишдан мақсад, унинг генетик имкониятларидан тўлиқ фойдаланишдир.

Экиш муддатлари. Вилоятларнинг иқлим шароитига қараб кўп йиллик тажриба ва илмий тадқиқотлар асосида истеъмолбоп картошкани   муқобил экиш муддатлари қуйидагича:

Картошка учун энг яхши ерлар — бу  намлик   ва органик моддалар билан тўлиқ таъминланган агрофизик  хусусиятлари  яхши  бўлган  тоғ  худудлар, тоғ олди ва қуйи дарё бўйидаги гидроморф тупроқлар  хисобланади. Картошка оч енгил ўрта қумоқли соз тупроқларда ҳам яхши ҳосил беради.

Алмашлаб экишдаги ўрни. Карам, бодринг, полиз экинлари, пиёз, илдизмевалар, бошоқли дон хисобланади. Беда кечки картошка  учун энг яхши ўтмишдош экин хисобланади. Картошкани такрорий экиш учун эртаги сабзавот ва донли экинлар етиштирилгандан кейин жойлаштириш мумкин.

Картошкани эрта муддатда етиштириш учун ер тайёрлаш. Эрта баҳорда картошка экиш учун ерларни тайёрлаш октябр ойининг иккинчи ярми ёки ноябр ойининг дастлабки 15 куни мобайнида амалга оширилади. Бунда аввал майдонлардаги ўсимлик қолдиқлари ЧКУ-4А русумли юмшатгич ва бороналар ёрдамида ташқарига чиқариб ташланади ёки КИР — 1,5Б русумли майдалагич ёрдамида майдалаб чиқилади. Кейин майдонларнинг  нотекис  қисми текислаш мосламалари билан текисланади.  

Текисланган майдонларга фосфорли ва калий ўғитлари йиллик меъёрининг 70% ва хар гектар ҳисобига камида 25-30 тоннадан маҳаллий ўғитлар РОУ-6 русумли ўғит сочгич билан бир текис сочиб чиқилади. Ўғитлар сепиб бўлингач, майдонлар ПЛН-3-35 русумли плугда 30-35 см чуқурликда хайдалиб, ЧКУ-4А, ЧК-4/6 русумли чизел билан 18-20 см чуқурликда кетма-кет юмшатилади, кейин эса КРН-2,8А, КОН-2,8А, КХО-4 русумли культиватор ёрдамида 70 см ёки 90 см оралиқда суғориш эгатлари олиниб экишга тайёрлаб қўйилади.

Уруғликни экишга тайёрлаш. Картошка  ҳосилини  ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун уни ундирилган туганакларидан экиш керак. Ундирилган туганакларни баҳорги муддатларда экиш ундирилмаган туганакларни экишга қараганда хосилни 12-15% ошириб, 10-15 кун эрта пишишига имкон беради.

Уруғлик картошкани ундиришга қўйиш олдидан сараланиб, чириган, эзилган ҳамда касалга чалинганларидан ҳоли қилиниб, соғлом тоза туганаклар ундириш хоналарига қўйилади.

Маҳаллий шароитда тайёрланган уруғлар ундириш хоналарига экишдан 30-35 кун олдин, четдан келтирилган уруғликлар 20-25 кун илгари қўйилади.  

Ундириш хонасида ёруғлик ва 18-220 С даража иссиқ харорат яратилиши  лозим. Уруғликлар  майда  йириклигига   қараб (40-60, 60-80, 80-100 г) саралаб  ундириш  хонанинг  полларига,  сўкчакларга (стеллаж) 2-3 қатламдан оширмай ёки 12-20-25 кг  яшикларга қўйиш лозим. Уларни яшил нишлари экиш давригача 0,5-1 см дан ошиқ ўсиб кетишига йўл қўймаслик лозим  акс холда экиш даврида синиб кетади. Агар қўлда қўйиб кетмон билан ёпиб экиладиган бўлса, нишларини 3-4 см гача ўстириб экилса ундан ҳам яхши бўлади. Уруғликларни катта кичикларига қараб алоҳида экилади. Бунда ўсимликларни ердан униб чиқиши, ўсиб ривожланиши ҳамда ҳосил етилиши бир хил бўлишини таъмин этади.

Оғирлиги 100 г. дан катта туганакларни баҳорда экиш учун икки-уч бўлакка бўлинади. Туганаклар кесилганда уларни униб чиқиши бироз кечикади.

Картошкани баҳорда экиш муддатлари, схемаси ва ишлов бериш. Республикамизнинг марказий минтақаларида эртаги картошкани экиш об-хаво шароитларига кўра 20 февралдан бошлаб март ойининг биринчи ярмигача давом этади.

Картошкани  экиш  олдиндан  тайёрлаб  қўйилган майдонга  СН-4Б, КС-4  русумли  картошка экгич  ёрдамида ҳамда  кичик майдонларда қўлда кетмон билан  экиш  амалга  оширилади. Экиш схемаси  70 х 30 ёки 90 х 25 см. Экиш тугаллангач, уруғлар униб чиқадиган давргача ёғингарчилик кўп бўлиб, эгат устида қатқалоқ  вужудга  келган  майдонларга  уруғларнинг  бир  текис, тўлиқ униб чиқишини  таъмин  этиш  учун  сеткалик енгил бороналар ёрдамида бир-икки маротаба ишлов берилади. Бу ишни кичик майдондаги томорқа, деҳқон — фермер майдонларида хаскаш билан эгатларни устига ишлов берилса қатқалоқ бузилиб бир йўла чиқиб келаётган ўтлар ҳам йўқотилади. Экилган картошка уруғлари ердан тўлиқ униб чиққач қатор ораларидаги бегона  ўтларни  йўқотиш мақсадида КРН-2,8А, КОН-2,8А, КХО-4 русумли культиватор билан 14-16 см чуқурликда  юмшатилади. Бунда 10-12 см ҳимоя майдони қолдирилади.

Эртаги  картошкадан юқори ҳосил олиш учун ўсимликлар ўсув даври давомида ўтлоқи тупроқли майдонларда 4-6 маротаба, бўз тупроқли майдонларда эса 5-7 маротаба суғориш тавсия этилади. Ҳар икки суғориш оралиғида қатор оралари 10-12 см чуқурликда юмшатилади. Бу тадбир мақсадида КРН-2,8А, КОН-2,8А, КХО-4 русумли культиватор билан ўсимликлар шоналагунча амалга оширилади.

Картошкани ёзги кечки муддатда етиштириш. Ёзги муддатда картошка экиш қисман асосий ва кўпроқ такрорий (эртаги экин ва бошоқли донлардан кейин) экин сифатида  экилади.

Кечки картошка ерини тайёрлашда экин қолдиқларидан тозаланиб, органик ва минерал ўғитлар тавсия асосида солиниб, майдонлар кетма-кет 28-32 см чуқурликда хайдалади, ортидан 20-22 см чуқурликда чизелланади.  Бороналаш билан бирга молаланиб КРН-2,8А, КОН-2,8А, КХО-4 русумли культиватор ёрдамида суғориш эгатлари олинади ва суғорилади. Асосий ер сифатида ажратиб қўйилган ёзги картошка майдонлари 20-25 см чуқурликда юмшатилиб, кейин борона билан бирга молаланади ва суғориш эгатлари олинади ва қондириб суғорилади,  ер етилиб экиш механизми кириш мумкин бўлган даврда картошкани  СН- 4Б русумли картошка экгичда экиш тавсия этилади. Истеъмол учун етиштириладиган картошка туганаклари 70х25-30 см ёки 90х20-25 см оралиқда экилади.

Майдонлар  уруғлик тўлиқ униб чиққунча об-ҳаво ва ер шароитига кўра  1-2 марта суғорилади. Суғориш натижасида бегона ўтлар ҳам жадал ўсиб чиқа бошлайди. Уларни йўқотиш мақсадида суғоришдан 4-6 кун ўтгач қатор оралари ва эгатларнинг устки қисмига тўрсимон бороналар ёки ротацион борона билан ялписига ишлов бериш катта аҳамиятга эга бўлган муҳим  тадбир ҳисобланади. Улар ердан тўлиқ  униб  чиққандан   кейин  20-25 кун ўтгач, ўсимликларга  биринчи комплекс ишлов берилади. қатор оралари 15-16 см чуқурликда, 10-12 см ҳимоя масофаси қолдирилиб юмшатилади. Кейин эса ўсимлик оралари енгил чопиқ қилиниб, бегона ўтлардан  тозаланиши  лозим. Шундан сўнг майдондаги ўсимликлар КРН-2,8А, КОН-2,8А, КХО-4 русумли культиватор ёрдамида биринчи марта азотли ўғит (50%) билан озиқлантириб кейин қондириб суғориш тавсия этилади. Иккинчи комплекс ишлов бериш (1-сидан кейин) 25-28 кун ўтгач ёки ўсимликлар ёппасига ғунчалайдиган даврда амалга оширилади. 

         Картошкани суғориш. Картошка намсевар, сувга талабчан ўсимлик, бинобарин, ундан мўл ҳосил етиштириш учун тупроқ нами доимо етарли бўлиши шарт. Бу экин ўсув даврида сувни бир хилда талаб қилавермайди, палаги ўсган сари унинг сувга талаби ортади. Айниқса, гуллаш даврида тупроқ доимо сернам бўлиши лозим. Акс ҳолда буғланиш (транспирация) ва фотосинтез жараёни қисқаради, ўсимлик ўсишдан тўхтайди, туганаклар озиқ моддалардан фойдалана олмай ривожланишдан орқада қолади. Орадан маълум вақт ўтгандан  кейин  суғорилганида эса, туганаклар қайтадан ўса бошлайди, лекин у болалаб кетади ва туплари кўклайди.

         Ўзбекистонда картошкадан юқори ҳосил етиштириш учун тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги камида 75-80% бўлиши керак, ана шунда ўсимлик яхши ўсиб ривожланади.

         Бўз тупроқли ерларда тупроқ нами 75-80% дан кам бўлмай сув даланинг 70 см ли қатламини намласа, ҳар гектардаги картошка 400-450 м3 ҳисобидан ботқоқ ва ботқоқ-ўтлоқ тупроқли ерларда эса бундан кўра бир озроқ меъёрда суғорилиши керак. Картошкани неча марта суғориш унинг қайси муддатда экилишига қараб белгиланади.

         Картошка баҳорда экилганида ўсув даври ҳавонинг салқин ва тупроқнинг сернам пайтига, ҳосил тўплаш даври эса ёзнинг айни қизий бошлаган вақтига тўғри келади. Шунинг учун ҳам эртаги картошка ҳосил тўплаш (туганаклаш) пайтида ҳар 5-6 кунда суғоришни талаб қилади. Шу тартибда суғорилганда фақат ўсимликнинг чанқови қондирилмасдан, балки қизиб ётган тупроқ ҳарорати ҳам анча пайсайтирилади.

Картошка туганаклагунча экин ҳар 7-8 кунда, туганаклаш даврида эса ҳар 4-5 кунда суғориб турилади. Ҳаво ҳаддан ташқари исиб кетган пайтларда эртаги картошкани ҳар 5-6 кунда эмас, балки 3-4 кунда кечаси суғориш ниҳоятда фойдалидир. Кечаси суғорганда тупроқ батамом намлангандан кейин орадан 1-2 кун ўтказиб яна суғориш керак. Кечки картошка ёзда кун айни исиган вақтда экилади. Картошкани экишдан олдин ёки экилиши билан дала албатта суғорилиши зарур. Экиннинг ўсув даври ҳам ҳавонинг айни қуруқ ва тупроқнинг ҳаддан ташқари қизиган пайтида бошланади. Туганаклаш даври кузга тўғри келади, бу вақтда ҳаво ва тупроқ ҳарорати анча пасайиб, ўсув даврининг охирига келганда ёғин — сочин туша бошлайди. Шунинг учун кечки картошка экилиб майсалар кўриниши биланоқ суғорилиши керак. Кечки картошка ўсув даврида 8-10 кун оралатиб бир меъёрда суғорилади. Ҳосилни йиғиб — териб олишга 2-3 хафта қолганда сув бериш тўхтатилади.

Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда кечки картошка 12-13 марта, сизот суви юза ерларда эса 6–10 марта суғорилади. Уруғлик учун кечроқ экилганларининг ўсув даври қисқароқ бўлганлиги туфайли уларга бир-икки сув камроқ берилади.

Картошкани ўғитлаш. Картошка ўсимлиги асосий озиқа элементларига ўта талабчан. Республикада асосан картошка икки муддатда, яъни эртаги ва кечки қилиб экилади. Картошкадан ўртаги ва эртаги муддатда экиб 20 тоннадан хосил олиш учун қуйидаги миқдорда ўғитлар бериш тавсия этилади:

— қадимдан суғориб келинаётган бўз тупроқларда картошка етиштирилганда гектарига соф ҳолда 220 кг азот, 170 кг фосфор, 115 кг калий бериш керак.

—        ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ ерларда етиштирилганда эса 180 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий бериш тавсия этилади.

— кучсиз шўрланган, ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда етиштирилганда эса 200 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий бериш керак. Картошка бедапоядан сўнг экилганда эса йиллик азот миқдор 25-30 % кам берилади, азот, фосфор, калий нисбати 1:1:0,8 га тенг бўлади.

Бедапояга экилмаганда эса, тупроқ унумдорлигини мўтадил сақлаб туриш учун гектарига 20-25 тоннадан ярим чириган гўнг берилади.

Эртаги муддатда экилган картошкани ўғитлаш. Режалаштирилган ҳосилга белгиланган маъдан ўғитларни 70-75% фосфорли, калийни жаъми кузда ерни экишга тайёрлаганда берилади. Қолган 25% фосфор, 20-25% азот билан экишга эгат олишда экиш билан беришни тавсия этамиз. Қолган азотни 30-35 %, туганаклар тўлиқ униб чиққанда, 50% эса қийғос шоналашда берган маъқул.

Шўрланмаган ерларда азот ўғитларидан сульфат аммоний, калий ўғитларидан эса сульфат калий ўғитларини бериш тавсия этилади. Агарда ер шўрланган бўлса азот ўғитини аммиак селитраси ҳолида берган маъқул. Калий ўрнига суғоришда шарбат усулидан фойдалангани яхши натижа беради.

Кечки муддатда экилган картошкани ўғитлаш. Кечки муддатда экилган картошкадан 25 тонна ҳосил олиш учун қуйидаги миқдорда минерал ўғитларни бериш тавсия этилади:

— қадимдан суғориб келинаётган бўз тупроқларда етиштирилганда гектарига соф ҳолда 250 кг азот, 180 кг фосфор, 125 кг калий бериш керак.

— ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ ерларда етиштирилганда эса 200 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий бериш тавсия этилади.

— кучсиз шўрланган, тақир, ўтлоқи тақир тупроқларда етиштирилганда эса гектарига 220 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий бериш керак.

Тупроқ жуда паст унумдор бўлганлигини инобатга олиб ҳар гектар ерга 30-40 тоннадан ярим чириган гўнг бериш керак. Ўғитларни бериш муддати кечки картошка асосан такрорий экин сифатида эртаги экинлардан ёки  буғдойдан  сўнг  экилади.  Шуни инобатга олиб органик ўғитларни жами,  фосфорни  75% ерни  асосий  ишлов  олдидан,  қолган  25% фосфор, 50% азот билан туганаклар тўлиқ униб чиққанда биринчи комплекс ишловда  бериш тавсия этилади. Қолган 50 % азот, калий картошкани қийғос шоналаш даврида ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Картошка касалликлари ва зараркунандалари хамда уларга қарши кураш чоралари:

Картошканинг асосий касалликлари. Илдиз чириш (Rhizoctonia solani), Фузариоз сўлиш (Fusarium spp),Фитофтароза (Phytopthora infestans).

Фузариоз  сўлиш касаллиги. Fusarium oxysporum  f.  tuberosi  ва   бошқа Fusarium туркумига  мансуб  гифомицет  замбуруғлар қўзғатади.  Улар  иссиқсевар  замбуруғлар бўлиб,  бутун  дунёда,  жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган.  Фузариоз картошка тез сўлишига  олиб  келади,  бунда сўлиш  ўсимлик  тепасидан  пастга тарқалади. Пастки  барглар  сарғаяди, юқори  ярусдагиларида  хлоротик  доғлар пайдо  бўлади,  ўсимлик  тепаси  қизғиш  тус олади,  илдиз  ва  илдизпоялари  чириши, ўтказувчи  тўқималари  мицелий  билан тўлиб,  тиқилиб  қолиши  ҳамда  замбуруғ метаболитлари  ўсимликни  заҳарлаши сўлиш  сабаблари  ҳисобланади.

          Қарши кураш чоралари:

-Агротехник:Тупроққа  соғлом  туганакларни  экиш, алмашлаб  экиш  қоидаларига  риоя  қилиш, NPK  ўғитларни  меъёрида  қўллаш, микроэлементлар  эритмаси  билан  ишлов бериш,  картошка  хосилини  қуруқ  ҳавода йиғиштириб  олиш,  сақлаш  режимига  амал қилиш,  қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик

-Биологик:Ўсимликнингўсув даврида Спорангин микробиологик пепаратини 2.0 л/га хисобида қўллаш.

-Профилактик:Картошка туганакларини экишдан 25-30 кун олдин 2,5% Максим-0,4л/т, 31,2% Селес Топ-0,4-0,6л/т, 50% Фундозол -2,0кг/т  препаратлари билан дорилаб  экиш.

Ризактониоз касаллиги; Илдиз чириш касаллиги; илдиз бўғзида бироз ботиқ, қўнғир ёки қизғиш қўнғир доғлар пайдо бўлади. Илдиз тукчалари чириб туксиз бўлиб қолади, барглари сарғаяди ва пасткиларидан бошлаб аста секин қурийди.

          Қарши кураш чоралари:

-Агротехник:алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик.

— Биологик:Ўсимликнингўсув даврида Спорангин микробиологик пепаратини 2.0 л/га хисобида қўллаш.

-Профилактик:Картошка туганакларини экишдан 25-30 кун олдин 2,5% Максим-0,4л/га, 31,2% Селес Топ-0,4-0,6л/га, 50% Фундозол -2,0кг/т  препаратлари билан дорилаб экиш.

Альтернариоз  касаллиги. — Alternaria  solani гифомицет  замбуруғи  қўзғатади. Касаллик  билан  барглар,  кам  ҳолларда поя  ва  туганаклар  зарарланади. Зарарланган  барг  юзасида  айлана шаклдаги  қуруқ  қўнғир  рангли  доғлар ҳосил  бўлиб,  кейинчалик  бутунлай баргнинг  устки  қисмини  эгаллайди. Доғлар  устида  эса  қорамтир  ғуборлар, яъни  паразит  конидиялари  ҳосил бўлади.  Касаллик  қўзғатувчилари ўсимлик қолдиқларида конидия ҳолида қишлайди. Конидиофораларнинг  узунлиги  110  мкм  гача,  эни   6-10 мкм.   Конидиялар  ҳар  бир  конидиофорада  одатда биттадан   пайдо  бўлади,  тўғри  ёки   сал  буралган, узунчоқ,  тўқмоқ,  тескари-тўқмоқ  ёки  эллипсоид шаклли,  устки   қисми  аста-секин  ингичкалашиб, узунлиги  конидиянинг  узунлигига  тенг  ёки  ундан  ҳам узунроқ  бўлган  бўйинча  ҳосил  қилади,  энига  1-9, бўйига  1-2  тўғри  ёки   қийшиқ  тўсиқчали,  Ўлчами  150-300х6-20  мкм,  бўйинчасининг  эни 2,5-5  мкм.

          Қарши кураш чоралари:

-Агротехник:алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик.

— Биологик:Ўсимликнингўсув даврида Спорангин микробиологик пепаратини 2.0 л/га хисобида қўллаш.

-Профилактик:Картошка туганакларини экишдан 25-30 кун олдин 2,5% Максим-0,4л/га, 31,2% Селес Топ-0,4-0,6л/га, 50% Фундозол -2,0кг/т  препаратлари билан дорилаб экиш.

Фитофтороз касаллиги.   Ўсимликларни гуллаш пайтида номоен бўлади. Баргларда кўзга яққол ташланувчи кулранг-қўнғир,  ботиқ, тўқ-қўнғир доғлар пайдо бўлади, секин аста курийди. Туганак кесилса, унинг четларидаги тўқималарни  чиришни кузатиш мумкин. Бундай туганаклар омборларда сақлаш пайтида иккиламчи микроорганизмлар таъсирида тезда бутунлай чирийди.

          Қарши кураш чоралари:

-Агротехник: Тупроққа  соғлом  туганакларни  экиш, алмашлаб  экиш  қоидаларига  риоя  қилиш, NPK  ўғитларни  меъёрида  қўллаш, микроэлементлар  эритмаси  билан  ишлов бериш,  картошка  хосилини  қуруқ  ҳавода йиғиштириб  олиш,  сақлаш  режимига  амал қилиш,  қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик.

-Кимевий:Ўсимликларни ўсив даврида 20% Квадрис-0,6л/га, 69% Акробат МЦ-2,0кг/га, 68%РидамилГолд -2,5кг/га,  Мис купороси-6,0-8,0кг/га, 72% Превикур -1,5л/га, Курзат Р -2,5кг/га. препаратларни биронтасини билан 300литр сувга аралаштириб ишлов бериш тавсия берилади.

Вирус касалликлари. Баргларнинг  бужмайиши –Solanum virus. Бу  касаллик  билан  картошканинг барглари  зарарланади.  Зарарланга барглар  нозиклашиб,  терисимон  бўлиб четлари  тепага  қараб  бужмайиб  қолади Барг  флоэмаси  ва  пояларида,  ҳамда туганакларда  характерли  некрозла ҳосил  бўлади.  Бу  касаллик  кўчатлар ва сўрувчи  ҳашоратлар  орқали тарқалади.

Кураш чоралари. 

Уруғлик  туганакларни  соғлом  ўсимликлардан олиш;  

-уларни  экишдан  олдин  иссиқ  сув  ёки  кимёвий  усул ёрдамида зарарсизлантириш;  

-ўсув  даврида  биринчи  кучли  зарарланган ўсимликларни  (айниқса  уруғлик  олишга мўлжалланган)  далалардан  юлиб  олиб,  чиқариб, йўқотиш;  

-сўрувчи хашаротларга  қарши  инсектицид  қўллаш;

-вирус  касалликларига чидамли  навларни яратиш. 

 Картошканинг асосий зараркунандалари. Кузги тунлам  (Agrotis segetum Den.et Shiff.), Симқуртлар  (Agriotes meticulosus Cond) Колорадо қўнғизи(Liptinotarsa decemlineata), Картошка куяси (Phihorimaea operculella Zell.).

        Симқуртлар — чертмакчилар (Elaterilae) оиласига мансуб бўлиб, Дунёда чертмакчи қўнғизларнинг 500 ортиқ турлари мавжуд. Симқуртлар чертмакчи қўнғизларнинг личинкаларидир. Симқуртлар кўпроқ оғир механик физикавий хусусиятга эга тупроқларда учраб, 2-3 йилда бир марта авлод беради. Бу давр ичида турли хил органик қолдиқлар билан бир қаторда ўсимлик илдизларини (айниқса кўчатлик даврида) ҳамда кейинчалик поясини ост томонидан кемириб, қириб шикастлайди. Бунинг натижасида сабзавот, картошка ва бошқа экинларнинг поялари сарғаяди, ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади. Умумий ҳосилдорлик кескин пасаяди.

Кураш чоралари. Кузги шудгор ва ўсимликни ўсув даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш чертмакчи ва қора қўнғиз личинкаларига қарши тупроқни юмшатиш, физикавий ҳолатини яхшилаш.

Киёвий кураш. сабзавот экинлари ҳар бир м2 да 1-2 та ортиқ симқурт личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун пиретироид инсектицидлар, айниқса децис (0,7 л/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур.

Кузги тунлам — Agrotis segetum Den.et Shiff. Ушбу тунлам экиннинг ёш ниҳоллик пайтида поя бандини илдиз буғзидан кемириб қуритади. Ғўза, помидор, картошка, қанд лавлаги, маккажўхори, мойли экинлар кузги тунламнинг энг ҳуш кўрган озуқасидир.

Кураш чоралари. Кузги шудгор ва ўсимликни ўсув даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш.

Биологик кураш. Кузги тунламининг жинсий феромонидан фойдаланиб, ҳар бир пайкалда унинг ривожланиш даражасини белгилаб трихаграмма кушандаси тарқатилади.

Киёвий кураш. Сабзавот экинлари ҳар бир м2 да 1-2 та ортиқ кузги тунлам личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун пиретироид инсектицидлар, айниқса децис (0,7 л/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур

Колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata).   Колорадо қўнғизи картошканинг энг хавфли зараркунандаси ҳисобланади.      Бу зараркунанда картошка баргини кемириб, зарар етказади, айрим йиллари ҳосилни 70% гача нобуд қилиши мумкин. Колорадо қўнғизи 3-4 та авлод бериб ривожланади.

         Картошкадан ташқари помидор, айниқса бақлажонга жиддий зарар етказади.

Кураш чоралари. Агротехник: Алмашлаб экиш, қўнғиз миқдори кам бўлганда қўл кучи билан териб йўқотиш.

         Кимёвий: нестор, 20% н.кук. – 0,02-0,03 л/га; конфидор (багира, когинор, компрадор), 20% к.э. – 0,05 л/га; кораген, 20% сус.к. – 0,04 -0,05 л/га  қўллаш.

Картошка куяси Phthorimaea operculella Zell. картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланади. Мамлакатимизда картошка куяси илк бор 2009 йилда Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Шовот, Гурлан, Қушкўпир туманларида аниқланган. 
Картошка куясининг капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги 12–15 мм атрофида. Эркагида қанотлари урғочига нисбатан кичикроқ бўлади. Қанотларида тўқ рангли чизиқлари ва қора доғлари бор. 
Эркак капалак қорин қисмининг охирги аъзосининг узунлиги бутун қорин

қисми узунлигининг 1/3 қисмини ташкил қилади. Қорин қисмининг охири қалин момиқлар билан қопланган.

Эркагининг олдинги қанотлари урғочига нисбатан 2–2,5 мм кичикроқ бўлади. Қорнининг ранги сарғиш кулранг, ост қисми эса кулранг оқ тусда. 
   Олдинги ва ўрта оёқлари оч-кулранг, ташқи томони жигарранг, панжалари жигарранг тусда. Орқа оёқлари оч сарғиш, узун оёқлари оқ ва панжалари жигарранг момиқлар билан қопланган. Эркак капалак урғочисидан асосан қорин қисмининг охирида оқ ёки кулранг момиқлар борлиги билан фарқ қилади.   Тухуми овал шаклда. Баъзан бир томони ботиқроқ бўлади. Эни 0,35–0,45, узунлиги 0,8 мм катталикда. Янги қўйилган тухумлари оқ рангда, камалаксимон товланиб туради. Қобиғи силлиқ, бир томони тўрсимон. Вақт ўтиши билан тухум тўқ рангга киради ва қурт чиқишидан олдин қобиқдан кўриниб туради.    Тухумдан чиққан личинка 1,2 мм узунликда, рангсиз ёки оч қизғиш тусда бўлади, вақт ўтиш билан тўқ жигарранг тусга киради, бош қисми қора рангда. Етук личинкалари 10–13 мм узунликда, эни 1,5 мм, ранги сарғимтил қизғиш ёки яшилсимон кулранг тусда.   Личинкалари одатда чиқиндилар ёки тупроқ орасига кириб ғумбакка айланади.   

Пилла омборхоналари, қоп оралиқлари, картошка куртаги оралари, пол тешиклари ва бошқа кўз илғамайдиган жойларда бўлиши мумкин. Личинкалар тез ўзгарувчан ҳароратга мослашувчан бўлиб, қаттиқ совуқда ҳам мевалар ичида яшовчанлигини сақлаб қолади.

Бир йилда 5–6 авлод беради. Ёз мавсумида бир авлоднинг ривожланиши 22–30 кун, қиш мавсумида эса 2–4 ойгача давом этади. Ҳаво ҳароратининг –4 оС ва +36 оС бўлиши картошка куясига ҳалокатли таъсир қилади. Картошка куяси етук личинкалик ёки ғумбаклик даврида қишлайди.

Картошка куясининг асосий ўчоғи–омборхоналар ҳисобланади. Омборхонадаги 25–80 % сақланаётган картошка мевалари нобуд бўлиши мумкин. Ҳар бир урғочи капалак 150–200 донагача уруғ қўяди. Картошка куяси ҳаво ҳарорати +4 оС дан юқори бўлганда яхши ривожланади. Личинкалар ривожланиш давомида 4 марта пўст ташлайди. Ёз мавсумида личинкалар 11 кун, ғумбаги эса 7 кун ривожланади. 

Тухумдан чиққан личинкалар бирданига баргни кемира бошламайди, аввалига ўргимчак тўрисимон тўрлар тўқийди ва шуни ичида юриб, бироздан кейин барг, меваларга йўл очади ва уларни кемира бошлайди. Ўргимчак тўри остида йўллар кенгайиб бориши билан, личинка ўз экскрементлари билан тўлдириб боради. Одатда личинкалар битта йўл очиб олади, агар озиқа кам бўлса, иккинчи йўлни ҳам очиб олиши мумкин.

Картошка ва помидорда личинкалар бир баргдан иккинчисига тез-тез ўтиб туради ва баргларни ўргимчак тўри билан бир-бирига боғлайди.

Дала шароитларида личинкалар баргдан ташқари, пояларни ҳам зарарлаб эпидермис қаватидан йўл очиб ташлайди. Личинкалар тўртинчи ёшга етганларида жуда катта зарар келтира бошлайди.

Картошка куясига қарши кураш чоралари:

1.Агротехник кураш чоралари:

а) Итузумгулдошлилар оиласига мансуб бўлмаган экинлар билан алмашлаб экиш;

 б)   Экиндан бушаган ерларга механик ишлов бериш (чукур хайдаш);

в) Картошка палаг қолдиғларини ва зарарланган туганакларни даладан чиқариб йўқ қилиш;

2. Кимёвий кураш чоралари;

а) Картошка куясини аниқлаш учун феромон тутқичлардан фойдаланиш;

б) Картошка даласида куянинг капалаги ва қуртлари аникланса қуйидаги препаратлар билан алмашлаб карши кураш чораларини олиб борилади; Капито 9,3% к.с. (индоксакарб + абамектин) — 0,45 л/га; Эмафос 42% к.э. (эмамектин бензоат хлорпирифос) — 0,6-0,8 л/га; Кораген 200 к.э (хлоратранилипрол) — 0,15-0,20 л/га; Амплиго 150 к.с (хлорантранилипрол + лямбда — цигалотрин) — 0,6-0,8 л/га; Бензоат супер 10% с.э.г (эмамектин бензоат) — 0,15-0,25 кг/га .

в) Картошкани омборда  3-5° ҳарорат шароитида сақлаш.

Картошка етиштирувчи хўжаликлар ўз экин майдонларида ушбу тавсияномада кўрсатиб ўтилган агротехник тадбирларни, ўсимлик касаллик ва зараркунадаларига кураш чоралари ўз муддати ва сифатли олиб бориш орқала, юқори ҳосил олишга эришадилар. 

ЛАРИ: +998 71 226 85 03

ДЕВОНХОНА: +998 71 226 85 03

ФАКС: +998 71 226 85 03

E-mail: sabpkiti@iim.uz

МАНЗИЛ: Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўксарой а/б

8 thoughts on “Картошка етиштириш технологияси ва унинг касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш

  1. Букмекерская контора 1xBet является одной из самых известных на рынке. 1xbet Огромный выбор событий из мира спорта и киберспорта, множество открытых линий, высочайшие коэффициенты. Кроме того, БК имеет обширный функционал и одна из немногих дает возможность совершать ставки по специальным промокодам. Используя промокоды, вы можете получить реальный денежный выигрыш, не внося абсолютно никаких средств. Это реально! Узнать последний промокод вы можете сейчас же, однако использовать его необходимо в соответствии с условиями и инструкциями, которые приведены ниже.

  2. ullam voluptas incidunt quod earum optio laudantium rerum aspernatur. id aliquid odio molestias repellendus enim sed repudiandae quis aliquam ut officiis rerum quis officia eum nisi natus magnam quidem. animi amet dolore quisquam veniam magni nesciunt. quidem qui modi velit perferendis error tenetur asperiores nihil aut esse. mollitia quisquam officiis eius dicta doloribus optio aliquid sunt cupiditate quam saepe beatae.

  3. adipisci distinctio laboriosam nisi magni enim aliquid consequuntur beatae ut distinctio architecto et. fuga vitae rerum cumque ut iste quis et incidunt quia ea officia quidem ex aspernatur id. ducimus et et consectetur sed beatae deserunt alias quae et in delectus necessitatibus ipsa dolorem.

  4. dolores deleniti id itaque non vel sed omnis molestiae enim possimus eaque eveniet. voluptas quaerat qui eum sint voluptatem qui. iusto quidem debitis quas libero accusantium exercitationem odio adipisci necessitatibus rerum incidunt. voluptatem libero debitis necessitatibus totam molestiae incidunt facilis architecto est qui minus doloribus et quia itaque aliquam deleniti voluptatum.

  5. ipsa accusantium nesciunt eos eos nostrum qui quo quae mollitia ratione aut a voluptatem praesentium omnis corporis. expedita provident velit minima sunt enim voluptatem sunt nihil harum et ut necessitatibus est et soluta dolore aut quis pariatur. aut ut neque fugit consequatur itaque quia sed recusandae dolore delectus porro iste laboriosam sint.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.