ЭЪЛОН

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти 2021 йил учун Стажер-тадқиқотчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:

1. 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик;

2. 06.01.06 – Сабзавотчилик.

Стажёр-тадқиқотчилик ўқишига талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Хужжатлар 2020 йилнинг 6 декабрга қадар қабул қилинади.

Талабгорлар http://phd.mininnivation.uz  тизимидан рўйхатдан ўтишлари лозим.

Кириш учун сухбат 2020 йилнинг 20 декабр кунигача амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақами: 71/226-85-03.