Сабзавот экинлари мўллиги-дастурхонимиз тўкинлиги гарови!

Сабзавот экинлари мўллиги-дастурхонимиз тўкинлиги гарови! – Telegraph

Қоракўл тумани марказидаги “Сулаймон Файз” тадбирлар марказида халқаро “ICARDA”ташкилотининг ташаббуси билан “Озиқ-овқат хавфсизлигини таьминлашда ва овқатланишни яхшилашда совуқ чўл иқлими шароитида сабзавотчи фермерларнинг фаоллигини ошириш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Қоракўл туман ҳокимлиги вакиллари,»ICARDA» ташкилотининг Марказий Осиё ва Кавказдаги кординатори Рам Шарма,маҳаллалар фаоллари,хотин қизлар қўмиталари вакиллари,мутахасис ва олимлар иштирок этдилар.

Семинарнинг мақсади аҳолининг озиқ-овқат ҳавфсизлигини таьминлаш ва оилаларда озиқ овқат хилма-хиллигини ошириш мақсадида сабзавот экинларининг юқори сифатли кўчатларини етиштириш ва сабзавотдан юқори ҳосил олиш учун аҳолини маҳсулдор экин навлари ва уларни етиштириш технологиялари ,зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш усуллари билан таништириш ,томорқа шароитида экинлардан юқори сифатли уруғларни олиш,томчилатиб суғориш методини қўллаб кам харажатли иссиқхонадан фойдаланган ҳолда эртаки сабзавотларни етиштириш ҳамда парҳезни яхшилаш учун ишлаб чиқарилган янги таом турлари тўғрисида кенг аҳоли қатламига тушунчалар беришдан иборат бўлди.

Семинар давомида ташриф буюрувчилар мавзуга оид турли тақдимотларни томоша қилдилар,ҳамда уларга маҳаллий томорқа ерларида етиштириш учун турли хил сабзавот экин уруғлари,уларни етиштириш технологиялари тўғрисида буклет ва брошюралар тарқатилди.

Қоракўл туман ҳокимлигининг матбуот хизмати