“Такрорий майдонларда картошка етиштириш технологияси” мавзусига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

“Такрорий майдонларда картошка етиштириш технологияси” мавзусига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди – Telegraph

Бугун Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси биносида “Такрорий майдонларда картошка етиштириш технологияси” мавзусига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Илмий-амалий семинарда вилоятнинг барча масъул бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор вилоят, туман ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Семинарни Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Б.Aлимбеков кириш сўзи билан очиб берди.

Жорий йилда Тошкент вилояти туманларида жами 18 минг гектар майдонга картошка экиш белгиланган бўлиб, шундан 6 минг гектар асосий майдонга, 12 минг гектар такрорий майдонга тўғри келади. Йил якунига қадар, ушбу майдонлардан 533,3 минг тонна, шундан такрорий майдонлардан 244 минг тонна картошка ҳосилини етиштириш режалаштирилмоқда. Бу натижани ўтган йилгига нисбатан солиштирсак 59% га кўпдир. Бунинг асосий сабаби эса пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашдир.

Пандемия шароитида 12 минг гектар такрорий майдонларга экиладиган картошка учун жами 36,7 минг тонна картошка уруғлиги талаб этилади, шундан 29 минг тоннаси вилоятдаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзида мавжуд бўлса, етишмайдиган 7,7 минг тонна уруғлик 3 та импортёр корхоналар (“ШУКРОНA AФРО ФAЙЗ” МЧЖ, “БAНAНЗA ТРAДЕ ЭХПОРТ” МЧЖ ва “БAХТИЁР ИДЕAЛ БИЗНЕС” МЧЖ) томонидан Россия Федерасияси, Қозоғистон ва Голландия давлатларидан етказиб берилиши белгилаб олинган. Уруғлик учун жами 192 млрд сўм талаб этилиб, шундан 40 млрд сўм банк кредити ҳисобидан ажратилиши белгилаб олинди.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори Рустам Низомовнинг сўзларига кўра, жорий йилда картошканинг серҳосил навларини яратдик, бу эса пандемия шароитида аҳолинининг картошка маҳсулотига бўлган талабни қондириш асосий мақсад ҳисобланиб, экспортга мўлжалланган навларни Тошкент вилоятининг бир қатор туманларига экилади.

Mаълумот учун айтиб ўтиш лозимки, бу йил Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган 102 минг гектар майдонига такрорий экинлар экиш режалаштирилган. Шундан 12 минг гектар майдонга картошка экилиши кўзда тутилган.

Ушбу 12 минг гектар майдонда экиладиган картошканинг энг кўп қисми вилоят бўйича Ўрта Чирчиқ туманига тўғри келади. Ўрта Чирчиқ туманининг 2 минг гектар майдонидан 40437 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Шундан 12131 тонна захирага, 4044 тонна уруғликка, 16983 тонна ички истеъмол бозорига ҳамда қолган 7279 тонна Тошкент шаҳри ва бошқа ярмаркалар учун мўлжалланган.