Вазир ташрифи: Узлуксиз сабзавот етиштиришга ўтилади

         Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги  вазири Ж.А.Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ташрифи  ҳали  ишга солинмаган имкониятларга кенг йўл очилишига  туртки  бўлгани  билан  аҳамиятлидир.  

Гап шундаки, ишчи гуруҳ  институт олимлари билан  мажлислар хонасида эмас,  тажриба даласида,  институтда олиб борилган капитал таъмирлаш ишларини кўздан кечириш жараёнида, ноанъанавий сабзавот экинлари бўйича илмий ишланмалар бўйича савол-жавоблар ўтказиб, кўчатхонадаги  янги усуллардан воқиф бўлиб, эришилган ютуқлар қаторида  бартараф  этилиши  зарур  муаммоларни ҳам  атрофлича  муҳокама қилишди.

Қишлоқ хўжалиги вазири  ва унинг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Бош директори Баҳодир Холиқов  ҳамда  вазирликнинг  бош бошқарма бошлиқлари, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат  таъминоти соҳасидаги  лойиҳаларни  амалга ошириш агентлиги  вакиллари ҳамда  бошқа мутахассислар  институт олимларининг фунтаментал ва амалий лойиҳалар бўйича  олиб бораётган тадқиқотларини маърузалар орқали эмас, экин экилган қатор оралаб юриб, амалий ишларда кўришди.  Сабзавот, полиз, картошка экинларини янги нав ва дурагайларини  яратиш, уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, маҳсулот сифатини  яхшилаш, касаллик  ва зараркунандаларга  қарши  курашиш  борасидаги  кўп  қиррали  илмий изланишларнинг  гувоҳи  бўлишди.

Ҳар бир эгатдаги қовун – тарвузлар-у, бодринг, қовоқча , пиёз, редиска, сабзи, помидор   ва ноанъанавий экинлар  хусусида оддий, аммо мазмунли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш, конвеер усулини йўлга қўйиш, маҳаллий уруғчилик тизимини такомиллаштириш борасидаги  ҳал қилиниши зарур масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори Рустам Низомов  амалга ошираётган илмий, молиявий ва амалий ишлар тўғрисида  маълумот  берди. Президентимизнинг  Хоразм вилоятига ташрифи  чоғида  Хоразм қовунлари брендити яратиш, қайта ишлаш бўйича берилган топшириғи ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар  ҳам тилга олинди.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - photo_2020-07-25_09-53-46-1024x576.jpg

Шунингдек, рақамли технологиялар асосида  маълумот бериш, иссиқхоналарда узум ва қулупнай етиштириш бўйича  илмий амалий лойиҳага қўл уриш, “in vitro” лабораторияси ишини янада жонлантириш, уруғчилик кластери ташкил қилиш, янги технологиялар, янги  ишланмаларни  жорий қилиш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашишнинг янги усуллари, селекция ишларини янада жадаллаштириш, ноанъанавий экинлар турини кўпайтириш, олимлар ва деҳқонлар орасидаги ҳамкорликни кучайтириш, соҳага ёшларни  янада  кўпроқ жалб қилиш  хусусида атрофлича сўз юритилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев муваффақиятлар билан бирга айрим кўзга ташланиб қолаётган муаммларни тезроқ бартараф этиш,  фунтаментал ва амалий лойиҳалар қаторига бугунги кун талабидан келиб чиқиб, янгиларини қўшиш  таклифини билдирди. Унинг таъкидлашича, бугун илмий тадқиқотларга бутунлай янгича ёндошиш талаб қилинаяпти. Илм-фаннинг энг сўнгги  ютуқларини соҳага олиб кириш  зарур. Айниқса, сабзавот ва полиз экинлари ва картошкачилик йўналишида  аниқ вазифалар  белгилаб олиниши керак. Уч йиллик, беш йиллик, ўн йилга мўлжалланган йўналишлар дастури ишлаб чиқиш зарурлигини бугунги кун талаб қилиб турибди. Соҳа  ходимлари  аниқ стратегия билан беш йилдан кейин қайси босқичга ўтилади-ю, ўн йилдан сўнг қайси йўналишга жиддий эътибор қаратилиши зарурлигини  олдиндан кўра олиши ниҳоятда муҳим.

Қишлоқ хўжалиги вазири институт олимлари билан мулоқот давомида яна бир  муҳим  масалага эътибор қаратди.  –“Сабзавот, полиз ва картошканинг фақат мавсумда эмас, узлуксиз, ҳар ойда, навбатма- навбат пишиши керак бўлган  навини  яратиш қишин — ёзин аҳоли эҳтиёжини таъминлашдан ташқари, экспортга  маҳсулот чиқариш имконини беради”-дея   у ўз фикрини мисоллар орқали изоҳлаб берди.

Қишлоқ  хўжалиги  вазирининг  жиддий  таклифи  виждони уйғоқ  олимлар қалбининг  тубидаги  эзгу мақсадларни  рўёбга чиқишига умид уйғотди.  Аграр соҳа фидойиларидан  бири жаннатмонанд юртимизда бу хайрли ишни амалга ошириш мумкинлигини айтган бўлса,  яна  бири тадбиқ этилаётган  технологияларнинг муддатини ўзгартириш, агротехникасига қўшимчалар киритишни  тилга олди. Плёнка остида  маҳсулот  етиштиришга ўтиш,  уруғни  аввалроқ экиб, вақти келганда кўчатларни  очиқ майдонга кўчириш,  узлуксиз маҳсулот етиштириш учун  жанубий вилоятларда экин экишни бошлаб, навбати билан бошқа вилоятларга ўтилса, маҳсулотлар ҳам навбати  билан  пишиб  етилади,  деган фикрни билдирганлар ҳам бўлди.          

Бир сўз билан айтганда, меҳмонларнинг хайрли ташрифи давомида  билдирилган  ҳар бир таклиф мезбонларни савобли ишларга ундади. Энг муҳими, олимлар  зиммаларидаги вазифа ниҳоятда  масуълиятли  эканлигини  ҳис қилиб туришибди . Чунки,  энди  йилда  икки марта ҳосил олиш билан чегараланиб қолинмайди. Қолаверса, маҳсулотларни  сақлаш борасида ҳам ўзгариш бўлади. Йил ўн икки ой  давомида  аҳолини янги маҳсулот билан таъминлаш эса аниқ режа билан ишлашни тақазо қилади. Харажатлар ҳам тўғри йўналтирилиши шарт. Энг эътиборли жиҳати шуки, институтда  етук олимлар,  малакали мутахассислар бор. Илмий изланишга чоғланган ёшлар соҳага кириб келаяпти. Янги –янги   лойиҳаларга  қўл урилаяпти.  Шунингдек, илм даргоҳида нав намуналари коллекцияси мавжуд. Энди ҳар бир ишга бутунлай бошқача ёндошилади. Мамлакатимиз ва Қорақалпоғистон республикаси ҳамда ҳар бир вилоятнинг тупроқ-иқлим шароити ҳисобга олиниб, иқтисодий наф келтирадиган экинлар тўғри жойлаштирилса, бу саъй-ҳаракатлар албатта ўз самарасини беради.  

        Бир сўз билан айтганда, меҳмонларнинг хайрли ташрифи давомида  билдирилган  ҳар бир таклиф мезбонларни савобли ишларга ундади. Энг муҳими, олимлар  зиммаларидаги вазифа ниҳоятда  масуълиятли  эканлигини  ҳис қилиб туришибди . Чунки,  энди  йилда  икки марта ҳосил олиш билан чегараланиб қолинмайди. Қолаверса, маҳсулотларни  сақлаш борасида ҳам ўзгариш бўлади. Йил ўн икки ой  давомида  аҳолини янги маҳсулот билан таъминлаш эса аниқ режа билан ишлашни тақазо қилади. Харажатлар ҳам тўғри йўналтирилиши шарт. Энг эътиборли жиҳати шуки, институтда  етук олимлар,  малакали мутахассислар бор. Илмий изланишга чоғланган ёшлар соҳага кириб келаяпти. Янги –янги   лойиҳаларга  қўл урилаяпти.  Шунингдек, илм даргоҳида нав намуналари коллекцияси мавжуд. Энди ҳар бир ишга бутунлай бошқача ёндошилади. Мамлакатимиз ва Қорақалпоғистон республикаси ҳамда ҳар бир вилоятнинг тупроқ-иқлим шароити ҳисобга олиниб, иқтисодий наф келтирадиган экинлар тўғри жойлаштирилса, бу саъй-ҳаракатлар албатта ўз самарасини беради.  

                                          Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти матбуот хизмати