Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бир нечта йўналишлар белгиланган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам алоҳида урғу берилган. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Рустамжон Низомов ҳамда мазкур институтнинг илмий котиби, қишлоқ хўжалиги фалсафа доктори, иқтидорли ёш олим Фахриддин Расуловлар Ўзбекистон радиоканалининг 2021 йил, 2 январь куни эфирга узатилган «Шу куннинг мавзуси» бевосита, тўғридан-тўғри мулоқотида айнан Мурожаатномадаги қишлоқ хўжалиги йўналишига оид мавзуда атрофлича сўз юритиб, ўзларининг таклиф, мулоҳазаларини баён этишди.